Ўзбекистон | 16:56 / 29.08.2018
323381
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet Tracker (илк суратлар)

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган Халқаро инвестицион форум ўз ишини давом эттирмоқда.

Унинг доирасида “Жиззах саноати маҳсулотлари” кўргазмаси ҳам бўлиб ўтяпти, деб хабар беради Kun.uz мухбири.

Кўргазмада янги Tracker автомобили ҳам намойиш этилди. Тақдим этилган маълумотга кўра, Tracker’да 4 қаторли бензинли двигатель бўлади. Ишлаш ҳажми - 1796 см3. Автомобиль кузови узунлиги - 4255, кенглиги - 1775, баландлиги - 1650, ғилдирак базаси - 2555 миллиметрни ташкил этади. 

Автомобилнинг максимал тезлиги соатига 180 километрни ташкил этади. Соатига 100 километрга 10,9 сонияда чиқиши мумкин.

Ёқилғи сарфи: аралаш - 100 километрга 7,1 литр, шаҳар - 9,3 литр, шаҳар ташқарисида - 5,8 литр. Ёқилғи баки ҳажми - 53 л. Руль бошқаруви гидравлик бўлиб, трансмиссия тури - 5 МТ, олд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan Tracker автомобили қачондан сотувга чиқарилиши ҳақида маълумот берганди

Мавзуга оид