Уругвайнинг «Бостон Ривер» клуби ҳимоячиси Рональд Араухо фаолиятини «Барселона»да давом эттиради.
Каталонлар клуби ушбу 19 ёшли футболчи билан 5 йиллик шартнома тузиб, унга 100 миллион евро миқдорида бадал пули белгилаган.
Араухонинг трансфери учун кўк-анорранглилар жамоаси 1,7 миллион евро сарфлаган, бонуслар ҳисобига бу миқдор 5,2 миллион еврога етиши мумкин.
Футболчи «Барселона Б» сафида тўп суради. Агар у асосий жамоага ўта олса, унинг бадал пули миқдори 200 миллион еврога кўтарилади.
Араухо Уругвай ёшлар терма жамоаси сардори ҳисобланади.

















