Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дзюдочилар муваффақиятсизликка учради, Болтабоев жароҳат олди, Матниязова бронза учун курашади
Индонезияда Осиё ўйинлари доирасида дзюдо бўйича баҳслар ўтказилмоқда.
Бугун ўзбекистонлик 4 нафар дзюдочи баҳсларга қўшилди.
Саралаш баҳсларида жамоанинг 3 нафар вакили ғалабага эришди. -73 кг вазн тоифасида Ғиёсжон Бобоев яманлик рақиби Аҳмед Салемни мағлуб этди ва чорак финалга чиқди. -80 кг вазн тоифасида Шарофиддин Болтабоев ҳам илк жангда ғалабага эришди, у ливанлик Азар Стивендан устун келди.
Жамоанинг -70 кг вазн тоифасидаги вакили Гулноза Матниязова ҳам ҳиндистонлик Гарима Гударига имконият қолдирмади ва вазари баҳоси билан ғалаба қозониб, чорак финалга ўтди. -57 кг вазн тоифасидаги Амангул Алланазарова эса илк жангдаёқ шимолий кореялик Ким Жин Ага мағлуб бўлди.
Чорак финалда яна икки спортчимиз муваффақиятсизликка учради. Аввалига Ғиёс Бобоев БАА вакили Виктор Сквортовга ютқазди. Шундан кейин бронза учун ўтиш ўйинларида қатнашган Бобоев шимолия кореялик Ким Чол Квангдан мағлуб бўлди.


Шарофиддин Болтабоев эса дзюдо ватани Япониядан келган спортчи Такеши Сасакига мағлуб бўлди.


У бронза медали учун ўтиш баҳсида мўғулистонлик Отгонбатар Уганбатарга қарши гиламга чиқди. Баҳс давомида жароҳат олган Болтабоев яна ютқазди ва медалсиз қолди.



-70 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Гулноза Матниязова эса чорак финалда мўғулистонлик Тсенд-Аюш Наранжаргални иппон баҳоси билан мағлуб этди.
Аммо у ярим финалда жанубий кореялик Ким Сеонгеонга ютқазиб қўйди ва бронза учун курашадиган бўлди.

Энди Матниязова бронза медал учун курашади. Унинг медал учун рақиби хитойлик Зу Я бўлади.
Мавзуга оид
23:41 / 14.09.2025
Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди
19:53 / 27.02.2025
Шавкат Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади
13:43 / 19.10.2024
Тошкентда ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди
17:16 / 03.08.2024