Ходорковский: МАРда ўлдирилган журналистлар режалаштирилган амалиёт қурбонига айланган бўлиши мумкин
Михаил Ходорковский Марказий Африка Республикасида (МАР) россиялик журналистлар Орхан Жамол, Александр Расторгуев ва Кирилл Радченко ўлдирилгани туфайли Терговларни бошқариш марказини (ТБМ) молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ходорковскийнинг баёноти МБХ Медиа сайтида эълон қилинган.
Хабарда айтилишича, лойиҳанинг бош муҳаррири Андрей Коняхин истеъфога чиққан.
«Мен шундай хулосага келдимки, сафарга тайёргарлик кўришда одамни жойида танлаш (фиксер) энг катта хато бўлган», - дейилади Ходорковскийнинг баёнотида.
Унинг таъкидлашича, журналистлар ўлими билан боғлиқ вазиятда ТБМнинг ҳаттоки қисман масъулияти жуда каттадир.
Ходорковский тергов жараёнига изоҳ бериб, журналистлар режалаштирилган амалиёт қурбонига айланган бўлишлари мумкинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, у ҳодиса ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди.
«Биз йил охиригача натижалар олишни режалаштирмоқдамиз», - дея хулоса қилди Ходорковский.
Мавзуга оид
08:40 / 27.09.2024
Ходорковский «ФБК»ни судга бермасликка қарор қилди
10:05 / 25.06.2024
Суд Ходорковский ва Лебедевнинг пулларини мусодара этиш ҳақида қарор чиқарди
10:34 / 21.05.2024
Россия Ходорковскийнинг ҳисобрақамларидан 1,4 млрд рублни мусодара қилмоқчи
09:38 / 17.05.2024