Ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди (рўйхат)
|17:31 / 30.08.201816 31218 мин
Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда қўлга киритилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини замон талаблари асосида такомиллаштириш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш борасидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, жамиятда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотланди:
«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан
Абдукаримов Диамат Тухтаевич - Самарқанд ветеринария медицинаси институти кафедра профессори, Самарқанд вилояти
Аскаров Ахмадали - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги
Бакаев Убайдулло Амонович - Бухоро вилояти мусиқали драма театри режиссёри
Кетмонов Хатамжон Абдурахмонович - Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари
Ким Константин - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Рух заводи директори, Тошкент вилояти
Махкамов Шарифжон Раджабович - «Қўқон механика заводи» акциядорлик жамиятининг газ баллон цехи устаси, Фарғона вилояти
Тухтаев Кабул Мухаммадиевич - «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари – «Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси
Ўроқов Ҳотам Мардонович - Бухоро тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси автогрейдерчиси, Бухоро вилояти
Шермухамедова Жамила Ташпулатовна - Республика Маънавият ва маърифат маркази тарғиботчиси
Ядгаров Дамир Салихович - Меҳнат фахрийси, Бухоро вилояти
«Дўстлик» ордени билан
Абдуллаев Илхом Зайирович - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси
Артиков Абдирашид Заирович - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили
Атабекова Галина Алимжановна - Андижон туманидаги «Милана текстиль» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Андижон вилояти
Борисова Светлана Анатольевна - Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси «Марказий геология-геофизика экспедицияси» давлат корхонасининг геологик маълумотларни таҳлил қилиш партияси бош геофизиги
Дадаходжаев Фаррух Саидахмедович - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси
Мирзаахмедов Акбарали - Республика Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё тумани бўлинмаси раҳбари, Сирдарё вилояти
Муллажонов Тохир Охунович - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири
Назиров Ганишер Носирович - Риштон туманидаги «Риштон – Япония» маданий-иқтисодий алоқалар маркази раҳбари, Фарғона вилояти
Нематов Илхамджан - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Алоҳида топшириқлар бўйича Элчиси
Оруджов Узеир Салег-Огли - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти бош муҳандисининг кончилик ишлари бўйича ўринбосари, Тошкент вилояти
Отамуратов Сарвар Садуллаевич - Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари
Примқулов Шербўта - Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ховос тумани Кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари, Сирдарё вилояти
Тажиев Бахадир Садуллаевич - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари
Тиллаева Замирахон Хабибуллаевна - Андижон вилояти хотин-қизлар қўмитаси қошидаги жамоатчилик асосидаги «Қайноналар кенгаши» директори
Тумишова Аксавли Молдагалиевна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси
Турдимратов Гафуржон Султанович - «Сирдарё иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамиятининг 1-қозон турбина цехи бошлиғи ўринбосари, Сирдарё вилояти
Шодиева Гузал Уктамовна - Тошкент шаҳар кар-соқовлар маданият маркази директори
«Келажак бунёдкори» медали билан
Абдуалиев Нодир Уткир ўғли - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Янгиер шаҳар 6-умумий ўрта таълим мактабидаги бошланғич ташкилоти етакчиси, Сирдарё вилояти
Базаров Фарид Уралович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ғузор тумани Кенгаши раиси, Қашқадарё вилояти
Жалолов Зафаржон Сайфитдинович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Сариосиё тумани Кенгаши раиси, Сурхондарё вилояти
Ибрагимов Шоҳруҳ Олимович - Ўзбекистон Миллий университети талабаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзоси (Жиззах вилояти)
Исмаилов Адҳамбек Бахрамович - Урганч давлат университети талабаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзоси, Хоразм вилояти
Қонарбаев Давид Халбаевич - Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали талабаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзоси, Қорақалпоғистон Республикаси
Омонбоев Фазлиддин Лутфиддин ўғли - Избоскан туманидаги 45-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзоси, Андижон вилояти
Рустамов Бобир Исматович - Бухоро муҳандислик-технология институтининг «Таҳририй нашриёт» бўлими техник муҳаррири, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзоси, Бухоро вилояти
Рустамов Сардор Муйдинхон ўғли - Наманган давлат университетининг педагогика-психология кафедраси таянч докторанти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзоси, Наманган вилояти
Собирхонов Акбархон Азиз-ўғли - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази директорининг ўринбосари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзоси, Тошкент шаҳри
Солиев Жавоҳир Тоиржон ўғли - Қува тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзоси, Фарғона вилояти
Суярова Зилола Сирлибоевна - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Самарқанд давлат тиббиёт институти даволаш факультетидаги бошланғич ташкилоти етакчиси, Самарқанд вилояти
Тайбагаров Еркебулан Акбергенули - Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Томди тумани Кенгаши раиси, Навоий вилояти
Ташматов Равшан Кобилович - Тошкент давлат техника университети магистранти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзоси (Тошкент вилояти)
«Шуҳрат» медали билан
Абдуллаев Кудрат Косимжанович - Наманган шаҳридаги «Наманган истиқлол боғи» масъулияти чекланган жамияти бошқаруви раиси, Наманган вилояти
Дарханов Меҳрожидин Қобилович - Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши раиси
Даулетмуратов Турсинбай Сапарниязович - Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Чимбой тумани бўйича инспектори
Жалилов Абдушукур Юлдашевич - «Муборак газни қайта ишлаш заводи» масъулияти чекланган жамияти цех технологик қурилма оператори, Қашқадарё вилояти
Жафаров Мурод Мирзахидович - Ўзбекистон пластик, реконструктив ва эстетик жарроҳлар жамияти раиси
Жўраев Исраилжон Икрамович - Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Наманган вилояти Кенгаши раиси
Жураев Шерзод Мусахонович - Юқори Чирчиқ туманидаги «Мед стандарт гласс» масъулияти чекланган жамияти директори, Тошкент вилояти
Искандаров Тургун Хасанович - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор
Камалов Кахрамон Юсуфханович - Жиззах шаҳридаги «Жиззах текстиль» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Жиззах вилояти
Каримов Рахматилла Хамидиллаевич - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси
Курбонов Шахзод Миртемирович - «ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани» масъулияти чекланган жамиятининг Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси ишлаб чиқариш- диспетчерлик хизмати муҳандиси, Бухоро вилояти
Маджидов Улугбек Валиевич - Ўзбекистон Ракка қарши кураш жамияти президенти
Мамаджанова Дилбархон Рахматовна - Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилояти Кенгаши раиси
Мухамедалиев Анвар Усманович - Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Метрология, ичимлик сув ишлаб чиқариш ва ичимлик сув истеъмолини ҳисобга олиш бўлими бошлиғи
Назаров Шухрат Бахтиёрович - Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Наркулов Олимжон Кулдошевич - Зарбдор тумани электр таъминоти корхонаси электромонтёри, Жиззах вилояти
Нормуродов Анзур Авлоярович - Қарши шаҳридаги «Дармон фарм» хусусий корхонаси раҳбари, Қашқадарё вилояти
Рахмонов Джаббар Саттарович - Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Китоб тумани кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Қашқадарё вилояти
Романов Тажибай Ниетуллаевич - Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси
Рузиев Алишер Абдимуминович - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сурхондарё вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари
Сабуров Бахтиёр Ахматжонович - Бектемир туманидаги «Бектемир металл конструкциялари» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Тошкент шаҳри
Соатов Асадулло Уктамович - Жиззах шаҳридаги «Жиззах пластмасса» акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш бўйича директори, Жиззах вилояти
Тамиқаев Абдиҳамид Улашбаевич - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг раҳбари
Татинцян Каринэ Валерьевна - Самарқанд вилояти «Умид – Д» диабетга ва ногиронликнинг бошқа шаклларига йўлиққан инсонларга ёрдам кўрсатиш хайрия маркази раиси