Ўзбекистон бокс жамоасининг тўртинчи вакили Осиё ўйинларининг финалига йўл олди.
Рио Олимпиадаси чемпиони, -49 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Ҳасанбой Дўсматов ярим финалда хитойлик Ву Жонглинга қарши жанг қилди.
3 раунд давом этган жанг натижасига кўра ҳакамла Ҳасанбой Дўсматовнинг 5:0 (30:27, 30:27, 30:27, 30:27, 29:28) ҳисобидаги ғалабасини эълон қилишди.




Энди унга финалда ҳиндистонлик боксчи Амит рақиблик қилади. У ярим финал жангида филиппинлик Карло Пааламни мағлубиятга учратди.
Бунгача -52 вазн тоифасидаги Жасурбек Латипов, -60 кг вазн тоифасида рингга чиққан Шунқор Абдурасулов ҳамда -69 кг вазн тоифасидаги Бобоусмон Батуров финал йўлланмасини қўлга киритишганди.











