Осиё ўйинларининг футбол мусобақаси 1 сентябрь куни Жакартадаги «Пакансари» стадионида Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари ўртасидаги финал ўйини билан якунига етади.

Бу баҳсни ўзбекистонлик ҳакам Азиз Асимов бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртимиз Руслан Серазетдинов ва қирғизистонлик Замирбек Чанибеков ёрдам беради.
 
Осиё ўйинлари. Финал
1 сентябрь, Жакарта. «Пакансари» стадиони. 
Жанубий Корея U23 - Япония U23
Бош ҳакам: Азиз Асимов (Ўзбекистон)
Лайнсменлар: Руслан Серазетдинов (Ўзбекистон), Замирбек Чанибеков (Қирғизистон) 
Тўртинчи ҳакам: Муҳаммад Холид (Саудия Арабистони)