Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Ўрта Ер денгизидаги Россия машқларига изоҳ берди
Фото: РИА Новости
Пентагоннинг умид билдиришича, Ўрта Ер денгизида режалаштирилаётган машқлар давомида Россия кемалари ўзини «хавфсиз ва профессионал» тутади. Бу ҳақда Америка маҳкамаси матбуот хизмати вакили Эрик Пэйхон маълум қилди, деб хабар беради РИА «Новости».
Пэйхоннинг сўзларига кўра, Пентагон режалаштирилаётган машқлар ҳақида хабардор.
«АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари анъанавий равишда Ўрта Ер денгизида ва жаҳон денгиз йўлларида мавжуддир, ҳамда, бошқа исталган мамлакат каби, биз халқаро сувларда эркин ҳаракат қиламиз. Шу тариқа, Ўрта Ер денгизида рус кемалари ўзини халқаро нормалар ва амалиётларга мос равишда (бошқалар учун) хавфсиз ҳамда профессионал тутишини кутмоқдамиз», - дея айтиб ўтди агентлик вакили.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Пентагоннинг Сурия бўйича янги режаларини маълум қилганди.
Мавзуга оид
12:48
Орбан: Венгрия РФга қарши 20-санкциялар пакетини тўсиб қўяди
11:02
Эрон Россиядан зенит-ракета комплекслари ва минглаб ракеталар сотиб олади
16:18 / 21.02.2026
Хитой дронларни Россияга Таиланд орқали етказиб беришни бошлади
14:13 / 21.02.2026