Шубҳали америкаликлар фуқароликдан маҳрум қилина бошланди
АҚШ ҳукумати шубҳали фуқароларни паспортларидан маҳрум қила бошлади. Гап АҚШда туғилганини исботлай олмаётган америкаликлар ҳақида кетмоқда, деб ёзмоқда The Washington Post нашри.
Аксарият ҳолларда Мексика билан чегарада туғилганларнинг ҳужжатлари текширилиб, олиб қўйилмоқда. Улар туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани алдов йўли билан олганлик ва аслида АҚШ фуқаролари эмасликларида гумон қилинмоқда.
Нашрнинг ёзишича, баъзи вазиятларда гумонланувчилар ноқонуний муҳожирлар сақланувчи турмаларга жўнатилиб, сўнгра депортация қилинмоқда. Бошқалар эса Мексикадан АҚШга қайта олмаяпти, уларнинг паспортлари чегарада олиб қўйилмоқда.
Ҳужжатларидан маҳрум этилганлардан АҚШ ҳудудида яшаш ва ишлашларининг қонунийлигини тасдиқлаш сўралмоқда. Улардан болалар боғчаси ва мактабга борганларининг исботи, чўқинтирилганлари ҳақида сертификатлар, уй-жой ижараси ҳақидаги эски шартномалар талаб қилинмоқда. Бироқ сўралган ҳужжатлар тақдим қилингандан кейин ҳам гумонланувчиларга паспортлари қайтарилишига кафолат йўқлиги айтилмоқда.
АҚШ иммиграция қонунларига кўра, АҚШга ноқонуний кирганликда айбланувчилар дастлаб федерал маршаллар қўлига тушади, сўнгра судга жўнатилади.
Апрелда АҚШ адлия вазири Жефф Сешнс миграция қонунчилигини бузганларга нисбатан “тоқатсизлик” сиёсати бошланганини маълум қилган.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024