АҚШ Сурияга зарба бериш учун объектлар рўйхатини тузди - CNN
Америка Қўшма Штатларида Сурия бўйича зарба бериш учун объектлар рўйхати тузилди. Бу агар Дамашқ кимёвий қурол ишлатса, амалга ошиши мумкин, деб хабар қилмоқда CNN америкалик амалдорларга асосан.
Кимёвий қуролларга тааллуқли объектларнинг рўйхати разведкачилар ва ҳарбий мутахассислар томонидан тузилган. Уни агар АҚШ президенти Дональд Трамп Сурияга зарба ҳақида буйруқ берса, Пентагонга топширишади.
Шунингдек, телеканалнинг таъкидлашича, Пентагон Сурия ҳукуматининг ҳаракатларини диққатлик билан кузатиб бормоқда. Башар Асад режими ҳозирги пайтда исёнчилар базаларга вертолётларни кўчирмоқда. Бундан ташқари, Ўрта Ер денгизидаги руслар гуруҳи кузатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон Ўрта Ер денгизидаги Россия машқларига изоҳ берганди.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024