Жаҳон | 17:09 / 01.09.2018
18034
2 дақиқада ўқилади

Лавров: Россия «хафа бўлган позасига» туриб олмайди

Фото: Россия ТИВ

Россия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавровнинг маълум қилишича, Россия бошқа давлатлар билан мураккаб ўзаро муносабатлар даврида «хафа бўлган позасига» туриб оладиган мамлакат эмас. Бу ҳақда ушбу давлат ташқи ишлар вазири «Россия 1» телеканалидаги кўрсатув эфирида айтиб ўтди.

Лавров бу баёнотни АҚШ билан санкциялар босими фонидаги муносабатлар ҳақида изоҳ бериш сўралганида қилган.

«Биз «хафа бўлган» позасига туриб оладиган давлат эмасмиз - агарда сиз биз ҳақимизда жуда ҳам нотўғри бўлган ниманидир айтган бўлсангиз, унда биз мулоқот қилмаймиз. Бу бизнинг усулимиз эмас», - деди Лавров.

Вазирнинг таъкидлашича, Россия томони бошқа мамлакатлар билан мулоқот чоғида «ҳеч қачон эшикни ёпмайди».

Унинг қайд этишича, Америка Қўшма Штатларида ҳозирги вақтда Қўшма Штатлар ташқи сиёсий позиция «ноодатийлиги»ни тушунаётган «кўплаб сиёсатчилар» бор.

«Менинг фикримча, бу Америка тарихидаги ачинарли саҳифа», - дея хулоса қилди Лавров. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин ва Трамп йил охиригача уч марта учрашиши мумкин экани хабар берилганди.

Мавзуга оид