“Ҳуқуқий ахборот” канали Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган нарсалар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши мумкин эмас:
 
эллик йил ва ундан олдинроқ яратилган маданий бойликлар;
 
давлат томонидан муҳофаза рўйхатлари ва реестрларига киритилган маданий бойликлар; 

Ўзбекистоннинг давлат ва жамоат музейлари, архивлари, кутубхоналари ва бошқа сақлаш жойларида доимий сақланаётган маданий бойликлар.