Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сардор Рустамбоев Франция президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчиси этиб тайинланган Сардор Рустамбоев президент Эммануэль Макронга ишонч ёрлиқларини топширди.
Франция Республикаси раҳбари Ўзбекистон Республикаси президенти ва халқини Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан яна бир бор табриклаб, мамлакатга фаровонлик ҳамда барқарорлик тилади.
Макрон Ўзбекистон-Франция муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболларини ижобий баҳолади ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун республика раҳбарига миннатдорлик билдирди.
Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Ўзбекистон президентининг Парижга режалаштирилган расмий ташрифи нафақат икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш ва кенгайтириш, балки, айни пайтда мавжуд халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиш имкониятини беради.
Маросим якунида давлат раҳбари дипломатни яна бир бор муборакбод этди ва ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш йўлида муваффақиятлар тилади.
Мавзуга оид
20:54 / 28.06.2026
Францияда парашютчилар мактабига қарашли самолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
10:27 / 27.06.2026
Ўзбекистонда Франция визаси учун воситачиларсиз ҳужжат топшириш имконсиз бўлиб қолгани айтилмоқда
18:00 / 25.06.2026
Франция яна Россия «яширин флоти»га мансуб танкерни қўлга олди
22:51 / 21.06.2026