Шерзод Шерматов барча вазирлик ва идоралар раҳбарларига 5 сентябрь куни бўйича мурожаат билан чиққан
Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ёшларнинг ўқишга мотивациясини оширишда янги, ўзига хос услубдан фойдаланмоқда. Бу ҳақда вазир Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, президент томонидан халқ таълими тизимини тубдан яхшилаш бўйича бошланган ташаббусни қўллаш мақсадида барча вазирлик ва идоралар раҳбарларига 5 сентябрь куни ўзлари ўқиган мактабга бориб, янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ўтказиладиган тадбирда иштирок этишларини сўраб мурожаат қилган.
Унга кўра, мактабдаги тадбирда ҳар бир раҳбар ўзининг ҳаётидан мисоллар келтириб, улар эришган муваффақиятларда мактабдаги таълим ва тарбиянинг роли катта бўлгани, қолаверса, ўқувчиларга мактаб даврида яхши ўқиб, вақтдан унумли фойдаланиш муҳимлиги ҳақида қисқача маъруза қилиб бериш таклифи берилганди.
“Қувонарлиси, кўпчилик вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда жойлардаги ҳокимлар томонидан ушбу таклиф ижобий қабул қилиниб, 5 сентябрь куни мактаблардаги тадбирларда қатнашишга тайёр эканликлари билдирилди.
Шунингдек, мактаб битирувчилари орасида ҳаётда кўпчилик ҳавас қиладиган бошқа соҳа вакиллари ҳам кўп. Улар орасида бугунги кунда таниқли тадбиркорлар ва халқ хизматида юрган инсонларнинг жамиятда тутган ўрни беқиёс.
Фурсатдан фойдаланиб, уларни ҳам 5 сентябрь куни ўз мактабларига келиб, ёшларни ўз ҳаётий тажрибалари асосида мотивация қилишга ҳисса қўшишга таклиф этамиз. Бу ўқувчиларда ўзи ўқиётган мактабдан фахрланиш туйғуси ҳамда янада яхшироқ ўқишга интилиш шаклланишига ўзига хос туртки бўлади.
Мактабларда муаммолар ва қилиниши керак бўлган ишлар жуда кўп, лекин энг асосийси, болаларимизни ўқишга чин дилдан қизиқтира олсак, энг катта натижага эришган бўламиз. Шунда улар қийинчиликларга қарамай ўзлари ўқишга интиладиган бўладилар.
Президентимиз томонидан бошланган хайрли ишларга ўз ҳиссангизни қўшганингиз ҳамда ушбу таклифни қўллаб-қувватлаганингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз.
PS. Ҳурматли собиқ мактаб битирувчилари, Сиз каби яна бошқа муваффақиятли синфдошларингизни ҳам мазкур таклифга жалб этиш учун ушбу постни дўстларингизга улашинг ҳамда уларни тег қилинг”, - деб ёзади Шерзод Шерматов.
Мавзуга оид
14:40 / 24.10.2024
“Кўпроқ инглиз тилида контент қилинг” – Шерзод Шерматов ўзбек ютуберларига кўпроқ даромад олиш учун тавсия берди
18:24 / 15.03.2024
Чет тилини биладиган ёшларнинг юқори маошли ишга жойлашишига ёрдам берилади
09:05 / 15.03.2024
“Америкага қилинган умумий экспортнинг ярмидан кўпи IT кесимига тўғри келади” – Шерзод Шерматов
12:12 / 05.01.2024