Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, 2 сентябрга ўтар кечаси номаълум шахс Заргарлик кўчасида Чилонзор туманида яшовчи С.Н. томонидан қаровсиз қолдирилган “Дамас” русумли автомашина ойнаси очиқ қолганлигидан фойдаланиб, унинг салонидан 8 млн сўм пули ва 100 АҚШ доллари бўлган сумкани ўғирлаб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учтепа туманида яшовчи, муқаддам судланган Б.А. содир этганлиги аниқланиб, кўлга олинган.












