Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларининг биринчи кунида 11та медал қўлга киритилди
Қирғизистон Республикасининг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон вакиллари биринчи кунги баҳслар якунига кўра, жами 11та медални қўлга киритишди.
Ўйинларнинг алиш кураши (Қирғизистон кураши) тури бўйича баҳсларда 30та давлатидан ташриф буюрган 140 нафар спортчи иштирок этди. Ушбу спорт тури бўйича ўзбекистонлик спортчилар салмоқли ютуқларни қўлга киритишди.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний Тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, эркаклар ўртасида Мардонбек Кимсанов (-60 кг), Ҳусниддин Рўзиев (-70 кг) олтин, Камоллидин Маҳкамов (-80 кг), Зайлобиддин Артиков (-90 кг) ва Обидали Мавлонов (-100 кг) мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритишган бўлса, аёллар ўртасида ўтказилган баҳсларда Мафтуна Махмудова (-60 кг), Дилафруз Мамажонова (-70 кг), Бекзода Худабердиева (-75 кг) бронза медалга сазовор бўлишди.
Ўзбекистонлик спортчилар армрестлингда ҳам 3та бронза медалини қўлга киритишган.
«Ўйинларнинг биринчи кунида армрестлинг ва алиш кураши бўйича баҳсларда жами 18 нафар спортчимиз иштирок этиб, 11та медаль (2 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза) қўлга киритилди», дейилади вазирлик хабарида.
Бугун Ўзбекистон вакиллари қозоқ кураши, паҳлавани (Эрон кураши), гореш (Туркманистон кураши), Лочин ови ва Тайганлар югуриши турлари бўйича баҳсларга киришади.
Маълумот учун, 2-8 сентябрь кунлари ўтказилаётган ушбу мусобақада дунёнинг 66та давлатидан ташриф буюрган 1556 нафар спортчи иштирок этмоқда.
Ушбу ўйинларда 50та спорт тури бўйича 500дан ортиқ комплект медаллар жамланмаси ўйналади. Ўзбекистон 13та спорт тури бўйича 58 нафар спортчи билан иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024