Австрияда маҳаллий аҳоли вакиллари йўл четида кенгуруни аниқлашди, дея хабар беради ORF.at.

Фото: Franz Kastner​

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, йўл ва ўрмон оралиғидаги майдонда анча йирик бўлган кенгуру ўтирган.

«Майдонда ҳақиқий тирик кенгуру ўтирганди», - дея тасдиқлади маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

Фото: Franz Kastner​

Таъкидланишича, полиция округда жойлашган ҳайвонот боғлари эгалари билан боғланган, аммо ҳеч ким кенгуру йўқолгани ҳақида айтмаган. Нашр маълумотларига кўра, маҳаллий расмийлар «чалкашиб кетган» ва ҳайвон қаердан пайдо бўлганини тушунишмаяпти.