Президент Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь - Бразилия мустақиллиги куни муносабати билан президент Мишел Мигел Элиас Темерга табрик йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳар йили 7 сентябрь куни Бразилияда миллий байрам - Мустақиллик куни (o Dia de Independência do Brasil / Independence Day) нишонланади.
7 сентябрь куни Бразилияда расман дам олиш куни. Бразилияликлар ушбу байрамга алоҳида муносабатда бўлишади. Мамлакат пойтахти - Бразилиа шаҳрида - одатда президент бошчилигидаги мамлакат ҳукумати иштирок этадиган байрамона парад бўлиб ўтади.












