Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Путин билан учрашувни ҳаётидаги энг яхшиси деб атади
Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашувни ҳаётидаги энг яхши воқеалардан бири деб атади. Бу ҳақда у Монтана штатидаги ўз тарафдорлари олдида сўзлаган нутқида маълум қилди, деб хабар бермоқда CNN.
«Улар [менинг танқидчиларим] биз аренада бокс жанги ташкил этишимизни хоҳлашганди. Биз жуда зўр учрашув ўтказдик. Украина, Сурия ҳақида, Исроилни ҳимоя қилиш ҳақида гаплашдик. Биз кўплаб буюк нарсалар тўғрисида суҳбатлашдик», - дея тушунтирган АҚШ етакчиси.
Июль ойи бошида Трамп журналистлар унинг Путин билан мулоқоти ҳақида нотўғри маълумот беришаётганидан шикоят қилганди. «Ёлғончи ОАВ учрашувга салбий баҳо бериш мақсадида ўз энергиясининг ҳар бир заррачасидан фойдаланмоқда. Бу бизнинг мамлакатимиз учун жуда ёмон!», - дея таъкидлаб ўтди у.
Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасидаги биринчи тўлиқ шаклдаги учрашув 16 июль куни Хельсинкидаги президентлик саройида бўлиб ўтди. Умуман олганда, яккама-якка мулоқот ҳам ҳисобга олинса, учрашув тўрт соат давом этди. Томонлар музокаралардан мамнун эканликларини таъкидладилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путиннинг Порошенкога таҳдиди ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
20:04 / 08.06.2026