Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилингани хабар берилганди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш схемаси ҳам маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сайтлардан фойдаланишни чеклаш ким томонидан амалга оширилиши маълум қилинганди.