Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Россияни жосусликда айблади
Россия ҳарбийлар томонидан ишлатилган Франция-Италия сунъий йўлдошидан маълумотларни тутиб олишга уринган. Бу ҳақда Франция мудофаа вазири Флоранс Парли маълум қилди, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Унинг сўзларига кўра, Россия томони 2017 йилда, унинг «Луч» космик аппарати Athena-Fidus сунъий йўлдошига минимал масофага яқинлашганда маълумотни қўлга киритишга ҳаракат қилган. Ҳодиса тахминан 36 минг километр баландликда содир бўлган. «Бундай уриниш бизнинг хабарларни тутиб олади, деб ким ҳам ўйлаганди», - дея Мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларини келтиради Reuters.
Парлининг таъкидлашича, рўй берган воқеа - «нафақат нодўстона қадам, балки жосуслик ҳаракати ҳам». Вазирнинг қайд этишича, Россиянинг бундай ҳаракатлари - АҚШ ва Хитой ҳам жалб этилган космосдаги янги ҳарбий пойганинг қисми, дея таъкидлайди Bloomberg.
«Биз аниқ биламизки, бошқа космик жиҳатдан қудратли давлатлар қандайдир объектларни орбитага чиқармоқда, эҳтимолий жанговар тизимларни синовдан ўтказмоқда, ўзига хос манёврлар қилмоқда, бу уларнинг ниятлари тажовузкорлигига шубҳа қолдирмайди», - дея маълум қилди у. Мудофаа вазирлиги раҳбарининг қайд этишича, ставкалар юқори ва бундай ҳолатда мутлақ устуворлик - ўз мустақил инфратузилмасини яратишдир.
Athena-Fidus - Франция-Италия телекоммуникацион сунъий йўлдоши бўлиб, у икки мамлакат қуролли кучлари ўртасида юқори тезликдаги хавфсиз алоқа ўрнатишга имкон беради. У, шунингдек, ушбу мамлакатларнинг тезкор хизматлари томонидан ҳам қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россияга жавоб қайтарганди.
Мавзуга оид
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026