08:23 / 08.09.2018
21051

Трамп Обаманинг нутқи пайтида ухлаб қолди

Фото: Leah Millis/Reuters

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп АҚШ собиқ етакчиси Барак Обаманинг чиқишини охиригача кўра олмади, чунки у ухлаб қолган. Бу ҳақда The Hill хабар бермоқда.

«У жуда яхши - ухлаб қолиш жуда яхши», - деди Трамп.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, 2016 йилги сайловларда демократларнинг ғалабаси АҚШ ялпи ички маҳсулотидаги пасайишларга олиб келган бўларди.

Трампнинг таъкидлашича, Обама Қўшма Штатларнинг «тикланиши» учун хизматларни ўзига олишга ҳаракат қилиб кўрган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Путин билан учрашувни ҳаётидаги энг яхшиси деб атаганди

Top