Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Салоҳ Миср терма жамоаси ўйинида 2 гол уриб, 2 голга пас берди ва 2 пенальтини уролмади
8 сентябр куни Африка миллатлари кубоги саралаш босқичи доирасида Миср терма жамоаси Нигер терма жамоаси билан учрашди.
Учрашув мисрликларнинг 6:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Бу учрашув Миср терма жамоасининг янги бош мураббийи, мексикалик Хавьер Агирре бошчилигидаги биринчи ўйин бўлди.
Агирре Мисрга ЖЧ-2018’дан кейин мураббийлик қила бошлаган. У жаҳон чемпионатидан кейин истеъфога кетказилган аргентиналик мутахассис Эктор Купер ўрнини эгаллаганди.
Учрашувнинг бош қаҳрамони ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ бўлди. У ўз ҳисобига 2та гол ва 2та голли пасни ёзиб қўйди.
Салоҳнинг голлари сони кўпроқ бўлиши ҳам мумкин эди, бироқ 26 ёшли футболчи 2 та 11 метрлик жарима тўпини амалга ошира олмади.
Шунингдек, Миср таркибида Марван Муҳсин ўз ҳисобига 2 та, Айман Ашраф ва Муҳаммад Ал-Нанни биттадан гол ёзиб қўйди.