Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Торонто аҳолиси автомобиль йўлига помидор кўчатини экиб чиқди
Шубҳасиз, ҳамма мамлакатлар ҳам ўз йўллари билан фахрланиб, уларни энг яхши деб айтишолмайди. Баъзида кичик шаҳарлардаги йўлларни таъмирлашни сўраб амалдорларга мурожаат этилганида буни анча кутиш керак. Бунга рози бўлмаганлар нима қилиши зарур?
Канаданинг Торонто шаҳридаги аҳоли норозилигини ана шундай кўрсатди. Улар таъмирталаб йўлга помидор кўчатларини экишди.

Қандайдир сабаб туфайли маҳаллий ҳукумат йўлни тартибга келтира олмади, аҳолининг доимий шикоятига эса улардан жавоб бўлмади.

Шаҳарликлардан бири ижодкор ва ботир бўлиб чиқди. Чуқурликка помидор кўчатини ўтказди. Ўсимлик мева тукканига нима дейсиз? Яшил ўсимлик сурати ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда кенг тарқалди. Улар журналист ва маҳаллий телевидениенинг диққатини ўзига жалб этди. Бироз вақт ўтгач, сюжет ҳудудий телевидениеда эфирга узатилди.


Бугун йўл таъмирланган, албатта. Помидор кўчати эса бошқа ерга ўтказилди.
Мавзуга оид
00:41 / 14.12.2025
Помидор қон босимини пасайтиришга ёрдам бериши маълум бўлди
00:15 / 21.02.2025
Торонтода қўниш вақтида ағдарилиб кетган самолёт йўловчиларига 30 минг доллардан пул таклиф қилинди
08:23 / 18.02.2025
Торонтода йўловчи самолёти қўнаётганда ағдарилиб кетди
20:50 / 17.12.2024