Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Halyk Bank Тошкентда Tenge Bank ташкил этилишини маъқуллади
Қозоғистон Халқ банки (Halyk Bank)нинг бошқаруви раиси Умут Шаяхметова август ойи охирида Ўзбекистон бозорига жорий йил охиригача кириш режалари ҳақида гапирганди.
Банкнинг Тошкентдаги филиали Tenge Bank номини олди. Бундан Қозоғистон фонд биржаси маълумотлари дарак беряпти.
Қозоғистон Халқ банкининг директорлар кенгаши 6 сентябрь куни Ўзбекистонда Tenge Bank акциядорлик-тижорат банкини ташкил этишни маъқуллади.
Аввалроқ, Халқ банки Ўзбекистон билан ҳукуматлараро битимни имзолагани маълум бўлганди. Унинг доирасида Қозоғистон банкларига Ўзбекистонда ваколатхоналар очишга имкон берувчи чоралар кўрилди.
Кутилишича, банкнинг филиал компанияси 2018 йил охиригача очилади.
Мавзуга оид
18:45
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026