2018 йилнинг 12 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси давлат котиби, президент ҳузуридаги Аёллар ва оила-демографик сиёсат миллий комиссияси раиси Гулшара Абдикаликова бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келади. 

ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, ташриф дастури Ўзбекистон ва Қозоғистон аёл тадбиркорлари бизнес-форуми ҳамда қўшма кооперацион биржа ишида иштирок этишни ўз ичига олади.

Қозоғистон делегацияси Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюради.