Блогер Тим Деннинг ўзининг Medium’даги постида компанияда ишлайсизми, ёки ўз бизнесингизни юритасизми сиз учун карьерангизда зарур бўлган кўникмалар ҳақида сўзлаб берган.

Фото: Pixabay

Кўникмаларнинг тўғри тўплами сизни тенги йўқ ходимга айлантиради. Уларга эга бўлиш орқали:

  • қанча пул ишлаб топишни танлаш;
  • компанияда ишлаб, бир вақтнинг ўзида ўз бизнесингизни ривожлантириш;
  • сизда иштиёқ уйғотадиган устозларни топиш;
  • ҳар қандай нарсага “йўқ” дейиш;
  • муҳим инсонлар ҳурматига сазовор бўлиш;
  • тўғри маслаҳатлар бериш;
  • бошқаларда иштиёқ уйғотиш имкониятига эга бўласиз.

Агар ана шундай натижаларга эга бўлишни истасангиз, сизга айтиб беришни истаган кўникмаларимга диққатингизни қаратинг.

Компания учун ишлаш

Кўпчилик ишни компания ёки мижоз фойдаси учун эмас, бошқаларга яхшироқ кўриниш учун бажаради.

“Ўрганиш керак бўлган энг муҳим кўникмалардан бири - иш вақтида фақат ўзини ўйламаслик. Ҳаракатларингиз ортида яширинган худбинликни одамлар яққол сезишади”.

Ижтимоий тармоқларни юритиш

Фото: Pixabay

Ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш орзу ҳам қилмаган натижаларга эришишингизда ёрдам беради. Ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни тўғри юритиш борасидаги маслаҳатлар қуйидагича:

  • “Бугун мен кимни кўрганимни қаранглар” қабилидаги суратларни жойлаштиришни бас қилинг.
  • Ижтимоий тармоқларда ҳар куни битта саҳифани юритинг. Мен LinkedIn’ни тавсия қилган бўлардим.
  • Оригинал контентни жойлаштиринг.
  • Одамлар нима деб ўйлашидан хавотирга тушманг.
  • Муайян соҳада мутахассисга айланинг. Кейин ана ўша мавзу ҳақида гапиринг.