Жаҳон | 07:54 / 11.09.2018
16369
2 дақиқада ўқилади

Европа давлатлари Исроилни огоҳлантиришди

Фото: AFP/ Ahmad Gharabli

Франция, Германия, Италия, Испания ва Буюк Британия Хон ал-Аҳмар қишлоғини йўқ қилиш сабаб келиб чиқадиган оқибатлар ҳақида Исроилни огоҳлантиришди, деб хабар бермоқда РИА Новости қўшма баёнотга таянган ҳолда.

Ал-Қудус билан қўшни бўлган Хон ал-Аҳмар қишлоғи ва Ўлик денгизга олиб борувчи йўлни исроилликлар ноқонуний қурилма деб эълон қилиб, уни бузишга тайёрланишмоқда, у ерда яшовчи қарийб 200 нафар фаластинлик эса мажбурий равишда кўчирилиши мумкин. Бу хориждан кўплаб қаршиликлар юз бераётганига қарамай содир бўлиши эҳтимолга яқин. Аввалроқ, Исроил Олий суди бузишга қарши бўлган маҳаллий аҳоли петициясини рад этди.

«Биз дипломатия раҳбари, вице-президент (ЕИ) Фредерика Могеринига қўшиламиз. У бизнинг Исроил ҳукуматига қишлоқни йўқ қилиш режасига кўра иш тутмаслик ва аҳолини кўчирмаслик бўйича чақириғимизни қайтармоқда», - дейилади баёнотда.

Ҳужжатга кўра, «бузиш ва кўчиришнинг оқибати жуда жиддий бўлади, улар бу ҳамжамият аҳолисига, жумладан, уларнинг болаларига алоқадор бўлиб, икки давлатни яратиш тўғрисидаги қарор истиқболларига ҳам таъсир кўрсатади».

Хон ал-Аҳмарни бузишга тайёргарлик ишларига аввалроқ ЕИ ва БМТнинг турли тузилмалари протест билдирди, улар Исроил ҳукуматининг режаларини Яқин Шарқдаги муаммоларга ечим топиш истиқболлари учун таҳдид, деб аташди. Уларнинг таъкидлашича, қишлоқ Ал-Қудус ва Маале-Адумим яҳудийлар яшаш жойи ўртасидаги Е-1 зонасининг бир қисми саналиб, у «бўлажак Фаластин давлати ҳудудий яхлитлиги учун муҳим аҳамият касб этади».

Мавзуга оид