Танзила Норбоева мардикор аёллар ҳақида гапирди
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси жамиятнинг оғир нуқталаридан бўлган мардикор аёллар муаммоси ва аёлларни иш билан таъминлаш масалалари ҳақида гапирди, деб ёзмоқда ЎзА.
“Аёллар борасидаги, умуман, аҳолидаги ижтимоий муаммолар ишсизлик оқибатида келиб чиқади. Биз ишсизликни ҳал этсак қолган муаммолар ўз-ўзидан бартараф бўлади. Бу ҳақида Президентимиз ҳам маърузаларида кўп бора таъкидлаб ўтганлар. Биз уйма-уй юриб, муаммоларни ўрганишда шуни аниқладикки, ҳозирда ишсиз аёллар бандлик хизматлари келтирган рақамлардан уч баробар кўп. Биз уйма-уй юриб муаммоларни аниқлар эканмиз, асосан, аёлларни иш билан таъминлашга кўпроқ аҳамият беряпмиз.
Аёлларни иш билан таъминлаш жараёни уч йўналишда амалга оширилмоқда.
Биринчи йўналишга кўра, давлатимиз томонидан ажратилган бандлик бўйича алоҳида дастурлар бор. У ерда аёллар учун махсус ажратилган иш ўринлари мавжуд бўлади. Биз шу иш жойларига аёлларимизни жалб этяпмиз. Иккинчидан, ҳар бир корхона ва ташкилотларда бўш ўринлар бўлади. Мана шу иш ўринларини биз меҳнат бандлик хизматидан олиб маҳаллаларга бориб, ишсиз ўтирган аёлларга таклиф этяпмиз. Учинчидан, корхона, ташкилотларда давлатимиз томонидан квоталанган иш ўринлари бор. Бу квоталанган иш ўринлари одатда кўп болали аёллар, ногиронлиги бор фуқаролар, жазони ўташ ҳудудларидан қайтганлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун ажратилган бўлади.
Кўпинча корхоналар ўзига муаммо орттиришни истамаган ҳолда ушбу квоталарни ажратмайдилар. Шунинг учун биз корхоналар билан махсус квоталар ҳақида гаплашиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп болали аёлларни ана шу ўринларга тавсия этяпмиз. Ундан ташқари, Хотин-қизлар қўмитасининг ташаббуси билан маҳаллалардаги бўш ётган жойларда турли цехлар ташкил этилиб, у ерларга аёлларни ишга жалб этяпмиз. Сўнгги олти ой якунларига кўра, юқорида санаб ўтилган йўналишлар бўйича жами 131 минг нафардан ортиқ аёл иш билан таъминланди. Ундан ташқари, ҳозирда бир ойгина пилла етиштириш билан шуғулланган, уйида иккита сигир боққан аёлларга меҳнат дафтарчаси очишга рухсат берилган. Бу албатта, аёлларимизни ижтимоий ҳимоялаш учун амалга оширилмоқда”, дейди Т.Норбоева.
Мавзуга оид
20:31 / 27.10.2024
Танзила Норбоева набираси билан бирга сайловда овоз берди
16:50 / 25.10.2024
Сенат раиси ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
16:33 / 25.10.2024
Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро ассамблеяси делегациясини қабул қилди
15:55 / 24.10.2024