Технология | 18:47 / 12.09.2018
5094
1 дақиқада ўқилади

BMW ҳайдовчисиз бошқариладиган мотоциклни намойиш этди 

Фото: BMW Motorrad

BMW компаниясининг мотоцикл бўлинмаси автоном бошқарув тизими билан жиҳозланган мотоцикл прототипини намойиш этди. R1200GS деб номланган мазкур тажрибавий модель ўзи ҳаракатланиши, бурилиши ва тўхташи мумкин. Компаниядагилар бундай ишланмалар мотоциклларда ҳаракатланиш хавфсизлигини оширади деб ҳисобламоқда.

YouTube ‘даги BMW Motorrad каналида жойлаштирилган видеолавҳа шарҳида ёзилишича, компания инженерлари мотоциклларга тўсиқларни айланиб ўтишда хавфсиз йўлларни айтиб турадиган ва мушкул вазиятларда умумий барқарорликни оширадиган электрон тизим ўрнатишмоқчи.

2015 йилда Yamaha 200 от кучига эга YZF-R1M спорт мотоциклини бошқара оладиган робот яратганди. Motobot ҳақиқий пойгачилар билан рақобат қилиши тахмин қилинганди. Honda компаниясининг Riding Assist деб номланган ишланмаси эса мотоцикл рулини керакли томонга буриш орқали унинг мувозанатини сақлаш, ҳайдовчи ҳолатини кузатиб бориш хусусиятига эга.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид