Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» Модричга ўринбосар топиб қўйди
Фото: Getty Images
«Аякс» яримҳимоячиси Френки де Йонг Испания трансфер бозорида талабгир футболчилардан бири бўлиб турибди, деб ёзади El Desmarque.
21 ёшли ушбу футболчига «Барселона»нинг даъвогар экани ҳеч кимга сир эмас. Каталония клуби анча вақтдан буён Френки учун курашиб келмоқда. Манба янгилигига кўра, эндиликда у учун «Реал» клуби ҳам рақобатга киришади. «Қаймоқранглилар» Нидерландия терма жамоасининг ушбу аъзосига «Интер»га ўтишни истаётган Лука Модричнинг ўринбосари сифатида қарашмоқда.
Амстердам клуби ўтган ёзда де Йонгни «Барса»га сотмаган, бунга яна бир мавсумдан сўнг футболчининг трансфер қиймати янада кўтарилиши мумкинлиги сабаб экани айтилганди. Шунингдек, «Аякс» ушбу яримҳимоячисини «Тоттенҳэм»га 50 миллион еврога сотмагани ҳақида ҳам миш-мишлар бор.
Мавзуга оид
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
21:31 / 23.02.2026
«Да Луш»даги можаро: Винисиусни «маймун» деб камситишди
23:19 / 11.02.2026
«Реал» УЕФА билан Суперлига бўйича «футбол манфаати учун» келишувга эришди
23:50 / 14.01.2026