Мирзиёев Лукашенкога совға берди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенко билан ўтказилган музокаралардан кейин беларуслар етакчисига шоир Якуб Коласнинг ўзбек тилига ўгирилган шеърлар тўпламини совға қилди.
Ушбу беларуслик шоирнинг «Қадрдон қўшиқлар» («Родные песни») номли китоби яқиндагина Ўзбекистонда нашрдан чиққанди.
«У халқларимизнинг дўстлигини, Ўзбекистон заминини, табиатини, ўзбек халқи фазилатларини куйлаган», деган Шавкат Мирзиёев.
Президент Якуб Коласни Ўзбекистонда жуда ардоқлашганини айтиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Тошкентдаги Яккачинор кўчаси номи Якуб Колас номига ўзгартирилганди ва унинг бюсти ўрнатилганди.
Якуб Колас (1882-1956) янги беларусь адабиётининг асосчиларидан бири, жамоат арбоби. 1926 йилда Беларусь ССР халқ шоири, 1928 йилда Беларусь ССР фанлар академиясининг академиги, 1944 йилда Беларусь ССР фахрий олими унвонлари билан тақдирланган.
Мавзуга оид
20:49 / 11.11.2024
Беларус расман БРИКС бўйича шерик давлат мақомини олди
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024