Спиртли ичимлик сабаб жиноят қилган шахсга ҳукм ўқилди
2018 йил сентябрь ойида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судида судланувчи Розматов Бахтиёр Комил ўғлига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.
Аниқланишича, Б.Розматов 2018 йил 29 июнь куни тахминан соат 01:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчасида жойлашган “Вачач” номли кафеда Д.Р. билан бирга ўтириб, меъёридан ортиқ спиртли ичимлик истеъмол қилади. Кафе ташқарисида шериги билан ўзаро жанжаллашиб, Д.Р.ни ҳеч бир сабабсиз уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, уни юз соҳасига мушти билан бир неча марта уриб, танасининг турли қисмларига тепиб, уни дўппослаб, тан жароҳати етказади. Шунингдек, жабрланувчи бошқарувидаги давлат рақами 01 К 090 GA бўлган “Ласетти” русумли автомашинаси орқа ўнг қанотига тепиб, пачоқлаб, мазкур автомашинага 726.220 сўмлик техник шикаст етказади.
Суд Б.Розматовни Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 277-моддаси 1-қисмида (Безорилик) кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топди ва 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Б.Розматовга ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг яшаш жойини ҳукмни ижросини назорат қилувчи орган рухсатисиз ўзгартирмаслик, муайян жойларда кафе, бар, спиртли ичимликлар ичиш жойларига бормаслик ва Тошкент вилояти ҳудудидан ташқарига чиқмаслик тақиқлари юклатилди.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024