Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуасига экскурсия уюштирди. Унда Ўзбекистон Биринчи Президентининг рафиқаси Татьяна Акбаровна ҳам иштирок этди. Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.


«Бутун оламни жо қилган юрак» кўргазмасида бўлиб ўтган тадбир барқарорлик ва тараққиётнинг кафолати – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг асосчиси Ислом Каримовнинг хотирасига бағишланди. Татьяна Акбаровнага билим юрти курсанти томонидан яратилган Биринчи Президентнинг портрети, Ислом Каримов билан учрашиш бахтига муяссар бўлган яна бир курсантнинг шеърий тўплами ва бошқа турдаги эсдалик совғалари тақдим этилди.


Учрашув давомида Татьяна Каримова билим юрти қўмондонлиги ва курсантларга Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти хотирасини ўзида акс эттирган китоб ва каталоглар ҳамда эсдалик кўкрак нишонларини топширди.



















