Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 16:41 / 14.09.2018
6944
1 дақиқада ўқилади
Пауэрлифтинг: Ўзбекистон делегацияси Осиё ва Океания Чемпионатида икки олтин медални қўлга киритди
5-14 сентябрь кунлари Япониянинг Китакюшу шаҳрида пауэрлифтинг бўйича Осиё ва Океания Чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада ҳамюртларимиз икки олтин медални Ўзбекистон ҳисобига қўшиб қўйишди.
Ёшлар ўртасида кечган баҳсларда 50 кг вазн тоифасида иштирок этган Нуриддинова Муслима 72кг тошни кўтариб, фахрли 1-ўринни эгаллади.
Катталар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда эса 55 кг вазн тоифасида Роза Қўзиева 115 кг тошни кўтариб, олтин медални қўлга киритди.
Мазкур мусобақада 29 та давлатдан 200га яқин спортчи медалли ўринлар учун куч синашди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш