
- Анави ерда автомобиллар учун марказий кириш жойи бўлади,- дейди лойиҳанинг бош архитектори тахминан 10 метр юқоридаги баландликни кўрсатиб.
- Шундай баландликда автомобилнинг кириш жойи бўлиши мумкинми?
- Бу унчалик баланд эмас, тахминан шундай баландликда биринчи қаватимиз жойлашган бўлади. Ҳозир биз келажакда автомобиллар тўхташ жойида турибмиз..
№7-рақамли лот

7-рақамли лотда лойиҳага мувофиқ 2019 йилнинг охирида битказиш мўлжаллаштирилган Европа стандартига хос бульвар бўлади. 11 та 6 қаватли биноларнинг пойдевори эса умумий бўлиб, унинг чуқурлиги 6,5 метр бўлади. Ҳар бир уй иншооти қўшни уй биносидан тахминан 25 метр узоқ масофада бўлади. Мана шу масофа оралиғида ер усти автомобиллар тўхташ ери жойлашади. Бинолар остидаги 62 минг м2 дан ортиқ майдондаги 1700 дан ортиқ автомобиллар учун ер ости турар жойининг қурилиши бошланди.

Биноларнинг ер ости лойиҳалаштириш жараёнида асосий эътибор ёнғиннинг олдини олиш чора-тадбирларига қаратилади. Автомобиль тўхташ жойи ҳаво алмаштириш шахтаси, тутунни йўқотувчи спринклер мосламалар билан таъминланиб, улар туфайли ёнғин алангаси юқори босимли сув сепиб, қисқа муддатда ёнғинни ўчириш ва суюқликни тортиб оладиган махсус насосдан иборат.
Бундан ташқари автомобиллар турар жойи электромобилларни зарядлайдиган станциялар билан тўлдирилган бўлади, айни шу ерда фойдаланувчилар учун автомобиллар ювиш жойи, ғилдиракларни тўлдириш жойи каби қулай шарт-шароитлар яратилади.
№ 1-рақамли лот












