Англия премьер-лигасида яна 5 учрашув ўтказилди.

«Челси» ўз майдонида «Кардифф» билан беллашди.

Аввалига Бамба меҳмонлар жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Кейин Эден Азар кетма-кет учта гол урди. Унинг икки голига Жиру ҳаммуаллифлик қилди, тўртинчи голни Виллиан ўз ҳисобига ёзиб қўйди - 1:4.

Бу натижадан сўнг, «Челси» 15 очко жамғариб, тўплар нисбатига кўра пешқадам бўлиб олди.

«Манчестер Сити» «Манчестер Сити» ўз майдонида «Фулҳэм»ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Голлар Сане, Сильва ва Стерлинг ҳисобига ёзилди.

Бу натижадан сўнг, «Манчестер Сити» 13 очко билан 3-ўринда, «Фулҳэм» эса 4 очко билан 15-ўринда бормоқда. 

«Арсенал» бу турда «Ньюкасл» меҳмони бўлди ва ғалаба билан қайтди.

Ўйиннинг иккинчи бўлими бошида Гранит Чака жарима зарбасини голга айлантириб, ҳисобни очди. 58-дақиқада Месут Ўзил жамоаси устунлигини оширди. Ўйин охирида Кларк «Ньюкасл»нинг жавоб голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Унаи Эмери шогирдлари қаторасига учинчи учрашувда ғалаба қозониб, турнир жадвалида 9 очко тўплаган ҳолда 7-ўринга кўтарилди. «Ньюкасл» эса 5 ўйиндан кейин 1 очко билан охирги ўринлардан бирида жойлашган.

«Борнмут» ўз майдонида «Лестер»ни 4:2 ҳисобида енгди. «Ҳаддерсфилд» «Кристал Пэлас»га 0:1 ҳисобида ютқазди.

Англия чемпионати
5-тур
Челси – Кардифф 4:1 (2:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 16 Бамба, 1:1 – 37 Азар, 2:1 – 44 Азар, 3:1 – 80, пенальти Азар, 4:1 – 83 Виллиан. 
Челси – Аррисабалага, Давид Луиз, Алонсо, Аспиликуэта, Рюдигер, Ковачич (Баркли, 50), Жоржиньо, Педро (Виллиан, 68), Канте, Азар (Дзаппакоста, 84), Жиру.
Кардифф – Этериж, Моррисон, Беннетт, Манга, Бамба, Артер (Ричардс, 46), Роллс, Рид (Патерсон, 71), Камараса, Хойлетт, Уорд (Мэдин, 77).