Жаҳон | 16:36 / 17.09.2018
11032
1 дақиқада ўқилади

Германия АҚШ газини сотиб олишдан бош тортмоқчи

Фото: Bloomberg

Германия Американинг суюлтирилган табиий газини харид қилишдан воз кечади. Бу ҳақда Handelsblatt хабар бермоқда.

Нашрнинг аниқлик киритишича, Германияда Америка газини олиш учун керакли инфратузилмаси йўқ. Бундан ташқари, Германия 2050 йилгача энергиянинг углерод манбаларидан бутунлай воз кечмоқчи.

Шунингдек, нашрдан таъкидлашларича, Россиянинг Германия энергетика эҳтиёжларини таъминлашдаги улуши атиги 6 фоизга тенг.

«Германия анча вақт аввал ҳеч қандай газ манбасига қарам эмаслигини кўрсатиб қўйган», - дея таъкидлаб ўтишган Handelsblatt’дан.

Мавзуга оид