Фото: ARTSY

Хитой имиджининг таркибий қисмини қалбаки буюмларни ишлаб чиқариш ҳам ташкил қилади. Уларнинг сифати турлича, бироқ дунё бўйлаб тарқалган.

Санъат ҳам рассомчилик асарлари нусхаларини яратиш индустриясига айланган. Уларни чизиш Дафен номли қишлоқнинг асосий фаолиятидир. Бу ерда машҳур рассомларнинг турли мамлакатларда сотиладиган асарлари яратилади. Нусхаларни яратиш бизнесга айланган.

Фото: ARTSY

Дафен рассомлар маскани қишлоқ эмас, Шэньчжэнь шаҳри ташқарисидаги оддий ихчам туман. У ерда Ғарбий Европа санъат асарлари дурдоналарини оммавий равишда яратишни ўзининг касби деб билган ярим миллион рассомлар истиқомат қилади. Йил давомида улар беш миллионгача сурат ишлаб чиқаришади. Ғаройиб нусхаларни меҳмонхона, дўкон ва турли мамлакатлар галереяларида осиғлиқ ҳолда учратиш мумкин.

Фото: ARTSY

Мазкур сурат фронти ишчилари ўз ишини нотўғри деб ҳисобламайди. Бундан ташқари, маҳаллий қонунларга кўра, бу – қонуний бизнес.

Тор кўчалар бўйлаб устахоналар қаторлари жойлашган бўлиб, у ердан шахсий танловга асосан исталган асарни сотиб олиш ёки уни чизишга буюртма бериш мумкин. Суратлар обрўли рассомчилик академияси дипломига эга меҳнаткашлар томонидан яратилган. Улар бир типли суратларни яратишдан бошқа яхшироқ иш топишга муваффақ бўлишмаган.

Фото: ARTSY

Бу ерда иш қизғин: кимдир столда ўтириб, чизмалар чизмоқда, бошқа биров мольберт ёнида ижод қилмоқда, яна бошқа рассом эса рассомчилик материаллари билан савдо қилмоқда. Рассомлар ёнида нусха кўчирилаётган суратларнинг асл нусхасининг фотоси бўлади.

Деярли ҳар бир асар юқори сифатли: ахир уста бир турдаги суратларни кундалик равишда ишлаб чиқариб, қўлини “пишитган”.