Кремль Скрипалларни заҳарлаган шахслар бўйича Путинга ишонишга чақирди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Скрипалларни заҳарлаган шахслар - Александр Петров ва Руслан Бошировнинг шахсий маълумотлари туфайли изоҳ берди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, Петров ва Боширов ҳақидаги маълумотлар гўёки махфийлаштириб қўйилган, уларнинг телефон рақамлари эса Мудофаа вазирлигининг рақамларига мос келтирилади.
«Мен учун президентнинг сўзлари бошқа турли номаълум маълумотларга қараганда, ишониш учун катта асосдир», - дея маълум қилган Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия ҳукумати Британия ҳукумати томонидан Скрипаллар иши бўйича гумонланаётган Александр Петров ва Руслан Боширов ҳақида маълумотларга эгалиги ҳақида маълум қилганди. Унинг айтишича, бу шахслар британлар айтганидек «Разведка бошқармаси ходимлари» эмас, балки оддий россиялик фуқаролардир.
Бундан аввал Кремль Скрипалларни заҳарлаган шахслар ҳақида маълумотга эга эмаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024