Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда “принтер” операциясига нуқта қўйилди
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қоидалари бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда қўшни давлатдан Ўзбекистонга “Ховособод” чегара божхона пости орқали товар-моддий бойликларни майда партияларда олиб ўтилишига қарши курашиш бўйича тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Фуқаро Х.З. нинг яшаш хонадонидан чиқиб, Ховос-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Н.А. бошқарувидаги “Оpel” русумли енгил автотранспорт воситаси кузатувга олиниб, Янгиер шаҳар ИИБ ЙҲХБ блок постида тўхтатилиб, холислар иштирокида автомашина салони ва юкхонаси кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 18 000 000 сўмлик, жами 12 дона “Canon 1/3” русумли принтерлар борлиги аниқланди.
Юк эгаси эса ашёвий далил сифатида олинган мазкур 12 дона принтерларни постдан биринчи маротаба ҳаракатланаётган фуқароларни маълум ҳақ эвазига ёллаб, “Ховособод” чегара божхона пости орқали бўлиб-бўлиб олиб ўтилишини ташкиллаштирганлигини маълум қилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
19:28 / 20.06.2026
Сирдарёда танишининг пулини қалбаки долларга алмаштириб қўйган аёл ушланди
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026