Тошкент бўйича потенциал ишсизлик даражаси айтилди
Бугунги кунда Тошкент шаҳрида доимий аҳоли сони 2,5 миллиондан зиёдни ташкил этмоқда. Улардан 1,1 миллион нафари иш билан банд аҳоли, қарийб 99 минги ишсизлар, 90 мингдан ортиқ киши меҳнат мигрантларидир. Шунингдек, деярли 39 минг киши жорий йилда меҳнат бозорига биринчи марта кириб келган ёшлардир. Шаҳар бўйича потенциал ишсизлик даражаси 20 фоизни ташкил этади, деб ёзмоқда ЎзА.
Ишсизликнинг сабаблари қуйидагича изоҳланмоқда. Биринчидан, аҳолининг аксарият қисми тадбиркорлик соҳасида, жумладан, ажратилаётган кредит маблағларини ўзлаштириш ҳамда оддий молия ҳисоботларини юритиш бўйича етарлича билим ва кўникмаларга эга эмас. Иккинчидан, кўплаб ишсиз фуқаролар меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган касблар бўйича талабга жавоб бермайди. Шунингдек, аксарият аҳоли асосан савдо-сотиқ билан шуғулланиб келмоқда. Ишсиз фуқароларни касбга қайта тайёрлаш ишлари меҳнат бозори талабларига мос тарзда ташкил этилмаяпти.
Буларнинг барчаси пойтахт аҳолиси бандлигини таъминлаш борасидаги муаммолар мавжудлигидан далолат бериб турибди. Тошкент шаҳри бўйича фақатгина 91 минг киши Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан бир марталик ва вақтинчалик ишларга жалб қилинган, бу борада мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Жорий йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, норасмий банд аҳоли сони 141 минг нафардан зиёдни ташкил этган.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
16:12 / 20.01.2025
Тошкент шаҳри ҳокимлиги кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёт бўлишга чақирди
23:20 / 18.01.2025
Тошкент метросида 19 ёшли йигит ўзини поезд тагига ташлади
17:44 / 17.01.2025
Тошкентда 4 нафар эгизак чақалоқ туғилди
16:20 / 16.01.2025