Ўзбекистон | 18:48 / 17.09.2018
5341
3 дақиқада ўқилади

Ўтган йили автомобиль йўллари орқали қанча юк ташилгани айтилди

Фото: KUN.UZ

2018 йилнинг 20-21 сентябр кунлари Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё халқаро транспорт тизимида: стратегик истиқбол ва амалга оширилмаган имкониятлар» мавзусидаги Халқаро конференция доирасида Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан ўтказиладиган шўъба йиғилишида қатнашиш учун бугунги кунга қадар қўмита томонидан таклиф этилган меҳмонларнинг 27 таси – Халқаро конференцияда иштирок этишларини тасдиқлади.

Таклиф этилган меҳмонлар орасида Халқаро йўл федерацияси вакиллари, ТРАСЕКА Ҳукуматлараро комиссия бош котиби, Халқаро йўл ассоциациясининг бош котиби, Осиё тараққиёт банки экспертлари, Цингапур транспорт ва коммуникация вазирлиги, Япония, Германия, Туркия ҳамда Марказий Осиёнинг йўл соҳасидаги компаниялари топ-менежерлари ҳам борлиги бу тадбирга бўлаётган қизиқишнинг жиддий эканлигини билдиради.

Соҳага оид шўъба йиғилишида жами 110 киши, жумладан, 71 нафар хорижий меҳмон, 39 нафар маҳаллий мутахассис иштирок этади.

Маълумот учун айтиб ўтиш керакки, республикадаги жами автомобиль йўллар тармоғи қарийб 184 минг километр узунликда бўлиб, ундан 42676 километри – умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, 116560 километри - ички хўжаликлараро, қишлоқ, шаҳар ва овулларнинг автомобиль йўллари, 24750 километри эса - идоравий инспекторлик йўллари тармоғи ҳисобланади.

Сўнгги икки йил ичида жаҳон миқёсида автотранспорт воситасида юкларни ташиш ҳажми 50,8 фоиздан – 70,6 фоизга ошган. Шундан келиб чиққан ҳолда, транспорт-транзит автомобиль йўлларидан самарали фойдаланиш – ҳар қандай давлат учун улкан даромад манбаидир.

Қўшни давлатлар билан йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқалари доирасида улар билан ҳамкорликда янги автомобиль йўллари қуриш, у орқали хориж давлатларига йўл очиш, айни пайтдаги автомобиль йўлларини эса биргаликда таъмирлаб, фойдаланиш каби ғоят самарали ишлар ҳақида келишиб олинган. Бунинг натижасида юкларни автомобиль йўллари орқали ташиш ҳажми – ўтган йил якунларига кўра 1,04 миллиард тоннани ташкил этиб, бу – олдинги йилга қараганда 3,7 фоизга кўп. Транзит юкларни ташиш ҳажми ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 10 та халқаро транспорт йўлаклари ҳамда ушбу йўналишлардаги автомобиль йўлларини таъмирлаш, қайта қуриш ва фойдаланиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Мамлакатимиз бу борадаги 11 халқаро конвенция аъзоси ҳисобланади, 29 давлат билан соҳага тегишли шартномаларга имзо чеккан.

Ушбу тадбирлар доирасида – Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан халқаро юкларни ташишга мўлжалланган 52 та автомобиль йўллари белгиланган.

Мавзуга оид