Ирландиянинг Ookla компанияси интернет тезлиги бўйича август ойи якунлари рейтингини (Speedtest Global Index) эълон қилди.
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 109-ўриндан жой олди (9,63 Мбит/с).
Сим ёрдамида уланувчи интернет тезлиги бўйича мамлакат икки поғона пастлади ва 116-ўринни эгаллади (7,98 Мбит/с).
Мобил интернет тезлиги рейтингида етакчи Норвегия (63,13 Мбит/с), кейинги поғоналардан Қатар (63 Мбит/с), Бирлашган Араб Амирликлари (56,6 Мбит/с) жой олди.
Сим ёрдамида уланувчи интернет бўйича Сингапур (189,38 Мбит/с), Исландия (147,13 Мбит/с), Гонгконг (139,58 Мбит/с) етакчиларга айланди.












