Ўзбекистон | 12:23 / 17.09.2018
8772
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда хусусий шахсларнинг банклардаги улушларига чеклов бекор қилинди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори билан Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Бундан олдин, тижорат банкининг устав капиталида бир акциядор ёки бир неча алоқадор акциядорлар гуруҳи улуши (давлат улушидан ташқари) устав капиталининг умумий ҳажмидан 25%дан ортиқ бўлиши мумкин эмас эди.

Шуни таъкидлаш жоизки, бу хорижий капитал ва хусусий банклар учун қўлланилмаган.

Энди чеклов бутунлай олиб ташланди.

Бундан ташқари, чет эл капитали иштирокидаги банкларда чет элликларнинг улушлари бўйича чекловлар ҳам ўзгарди. Илгари, камида 30% чеклов мавжуд эди, энди бу минимал чегара 15%гача қисқартирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Halyk Bank Тошкентда Tenge Bank ташкил этилишини маъқуллаган эди.

Мавзуга оид