Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳакамларни ҳақорат қилгани Марат Бикмаевга қимматга тушди
Суперлига 23-туридан ўрин олган «Металлург» – «Локомотив» баҳсида «темирйўлчилар» захира ўриндиғида ўтирган ҳужумчи Марат Бикмаев ҳакамлар гуруҳи шаънига номаъқул сўзлар ишлатган эди. Натижада ўйинни бошқариб борган ҳакам Владислав Цейтлин уни майдондан четлатди.
Ўйиндан сўнг, Цейтлин ёзма билдирги орқали бу вазиятга изоҳ бераркан, Бикмаев аввалига захира ҳакамини, сўнгра бутун ҳакамлар гуруҳини ҳақорат қилганини маълум қилди.
Бу вазият атрофлича ўрганиб чиқилди ва Мусобақалар регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 3-бўлим, 5.45 бандининг Е қисмини қўпол равишда бузгани эътироф этилган Марат Бикмаев навбатдаги иккита расмий ўйиндан четлатилди ва 10 000 000 сўм миқдорида жаримага тортилди.
Мавзуга оид
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
18:55 / 15.05.2026
Тошкентда нотўғри «парковка» қилинган автомобиллар жарима майдонига олиб кетилади
11:36 / 14.05.2026
Юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби ўзгаради
12:21 / 09.05.2026