Россия президенти Владимир Путин Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан матбуот анжумани вақтида Сурияда қулаган Ил-20 Россия самолёти билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.
«Одамлар ҳалок бўлганида, айниқса шундай фожиали ҳолатларда, бу ҳар доим қайғули. Барчамиз, давлатимиз ва бизнинг ҳалок бўлган дўстларимиз яқинлари учун қайғули», - деди Россия етакчиси.
Путин ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Москванинг ушбу ҳодисага бўлган муносабати Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида билдирилди, у давлат раҳбари билан бутунлай келишилган бўлган.
«Жавоб ҳаракатларига келадиган бўлсак, улар, биринчи навбатда, бизнинг ҳарбий хизматчиларимиз, Сурия Араб Республикасидаги объектларимиз хавфсизлигини қўшимча таъминлашга қаратилган бўлади. Бу барча пайқайдиган қадамлар бўлади», - дея маълум қилди Путин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги Ил-20 ким томонидан уриб туширилганини маълум қилганди.

















