Спорт | 00:11 / 18.09.2018
9049
1 дақиқада ўқилади
Кениялик марафончини мусобақа вақтида машина уриб юборди
Кениялик енгил атлетикачи Жозеф Кипроно Киптум Колумбиянинг Меделинида ўтган яриммарафонни (21 км 97,5 метр) якунлай олмади. Мусобақада етакчилик қилган 30 ёшли Кипроно марра чизиғига яқин қолганда автомобил томонидан уриб юборилган.
Спортчига биринчи ёрдам кўрсатилгач, шифохонага етказилган. Енгил атлетикачи лат ейиш ва кесик жароҳатлари олган, унинг аҳволи хавотирли эмас.
Маълум қилинишича, автомобил ҳайдовчиси йўл белгилари талабларига риоя қилмай, марафончилар югураётган йўлга чиқиб кетган. Марафонни эса бошқа бир кениялик – Даниэль Муинди Мутети ютган.
Таъкидлаш жоизки, Кипроно 2015 йилда ушбу яриммарафонда ғолиб бўлган.
Мавзуга оид
00:47 / 26.10.2024
Италиялик наркосавдогар Эскобар қабри олдида суратга тушганидан кейин қўлга олинди
18:57 / 22.10.2024
Колумбияда Италия мафияси етакчиси қўлга олинди
11:10 / 22.10.2024
Колумбияда 2023 йилда рекорд миқдорда кокаин ишлаб чиқарилди
12:23 / 13.08.2024