Россия Мудофаа вазирлиги Ил-20 ким томонидан уриб туширилганини маълум қилди
Россияга қарашли Ил-20 самолёти Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Маълумотларга кўра, Ил-20 Сурия кучларига қарашли С-200 комплекси ракетаси ёрдамида уриб туширилган.
«Акс эттирувчи эффектив юза F-16’дан кўпроқ бўлган Ил-20 С-200 комплекси ракетаси билан уриб туширилган», - дея айтиб ўтди Мудофаа вазирлиги вакили.
Қайд этилишича, бунга Исроилнинг F-16 қирувчилари Россия самолёти орқали ўз хатти-ҳаракатларини беркитишга урингани сабаб бўлган.
Ил-20 самолётида 15 нафар россиялик ҳарбий бўлган.
Аввалроқ, Суриядаги Ҳмеймим авиабазаси 17 сентябрда Россиянинг Ил-20 радиолокацион разведка самолёти экипажи билан алоқани йўқотгани хабар қилинганди.
Маълум қилинишича, 17 сентябрь кечки вақт Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари Латақия шаҳрига ракета ҳужумини қайтарган. Суриялик ҳарбий манбанинг таъкидлашича, ҳужум денгиздан амалга оширилган, бир неча ракета мўлжалгача уриб туширилган.
Кейинроқ CNN телеканали Россиянинг Ил-20 самолёти бортида 14 нафар ҳарбий хизматчи билан Сурия ҳаво мудофааси кучлари томонидан уриб туширилган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56 / 02.11.2024