Ўқитувчилик касби ҳар бир давлатда энг муҳим касблардан ҳисобланади, чунки мамлакат фаровонлиги бевосита боғлиқ бўлган халқнинг саводли бўлиши учун пойдеворни айнан ўқитувчилар қўйишади. Айрим мамлакатларда ўқитувчиларнинг давлат ривожи учун қўшаётган ҳиссалари юксак қадрланади ва уларга яхши маош тўланади.
Қуйида ўқитувчилар йилига энг кўп маош оладиган мамлакатлар билан танишишингиз мумкин.

17. Франция —31,421.49 доллар
Францияда école maternelle деб аталувчи мактабгача таълимдан кейин мажбурий таълим тизими учта: école, collège ва lycée босқичларига бўлинган.

16. Португалия — 32,563.75 доллар
Португалияда мактабгача таълимдан олий таълимгача бўлган даврда таълим олиш учун давлат ёки хусусий таълим муассасасидан бирини танлаш мумкин.

15. Коста-Рика — 33,519.29 доллар
Коста-Рикада ўқувчилар оилалари орасидаги иқтисодий тафовут ажралиб турмаслиги учун барча мактаб ўқувчилари бир хил либосда юришлари шарт.

14. Швеция — 36,766.81 доллар
Швецияда мажбурий мактаб таълими тўрт: мактабгача, кичик, ўрта ва катта таълим босқичларига бўлинади.























